АҚШ президенти Дональд Трамп миллион доллар солиқ тўлагани ва ўз актиивлари билан солиштирганда қарзи унчалик кўп эмаслигини маълум қилди.
«Ёлғон хабарлар тарқатадиган ОАВ худди 2016 йилдаги сайлов вақтидагидек ноқонуний йўл билан олинган маълумотларга таяниб, турли асоссиз ахборотлар тарқатмоқда. Барча хабарлардан фақат ғаразли мақсад кўзланган. Мен кўп миллионлик солиқ тўлаганман», – деб ёзди Трамп душанба куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Трамп 10 йил давомида федерал даромад солиғини тўламай келаётгани ҳақида “New York Times” нашрида эълон қилинган мақолага жавобан, Оқ уй раҳбари шуларни таъкидлади. Мақолада шунингдек, президент ўз бизнеси орқали даромаддан кўпроқ зарар кўраётгани ҳам ёзилган.
Кўп йиллар давомида машҳур бизнес одами ва телебошловчи сифатида танилган Дональд Трамп сиёсатга 2016 йилги президент сайлови арафасида кириб келган.
ЎзА