“Маҳалладошлар” номли сериал яратилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар” ДУК томонидан 25 қисмдан иборат “Маҳалладошлар” номли сериал яратилади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигидан маълум қилишларича, мазкур сериалда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизими билан боғлиқ Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ўзбек маҳаллалари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари ёритилади.Ҳозирда сериалнинг режиссёрлик сценарийси устида иш олиб борилиб, актёрларни саралаш жараёни кетмоқда. Сериалнинг тугалланиш муддати 2021 йилнинг биринчи қисмида мўлжалланган.

 

ЎзА