Майк Помпео: “Хитойга қарши АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан иборат альянс ташкил этилади”

АҚШ Давлат департаменти раҳбари келгуси юз йиллик “Хитой юз йиллиги” бўлиб қолмаслиги учун барча имконни ишга солиш кераклигини айтиб баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, яқин ўрта ва узоқ муддатли истиқболда АҚШнинг энг катта рақиби Хитой бўлиб қолади.
“Life, Liberty & Levin” ток-шоусидаги интервьюсида Помпео яқин йилларда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитойга қарши альянс ташкил қилишини маълум қилди.
Давлат котибининг эслатишича, кейинги ярим аср давомида АҚШ Хитойга нисбатан “таназзул” сиёсатини олиб бормоқда, бундан албатта, Хитойнинг дунёдаги устуворлиги ва ички ривожланиш суратини имкон қадар секинлаштириш мақсад қилинган.
Хитойга қарши тузилувчи янги альянсга Африка, Осиё ва Жанубий Америка, шунингдек, Ўрта Шарқ давлатларидан қўшилувчи давлатлар ҳам киритилади.
Айни вақтда Помпео бундай альянсни ташкил этиш учун бир неча йил талаб этилишини таъкидлади.

 

ЎзА