Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усули фош этилди

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра республикамизга хориждан кириб келаётган фуқаролар 65 гр.гача қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан тилла ва заргарлик буюмлари яширинча олиб кирилишининг ғайриоддий усули фош этилди.


Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 168 млн. 525 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Навоий халқаро аэропорти божхоначилари ва вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари курьерлик жўнатмалари орқали йирик миқдордаги заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 97 та божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 2.3 млрд. сўмлик 36,7 кг оғирликдаги заргарлик буюмларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинган.

 

ЎзА