Россия ва Арманистон ҳукумат вакиллари Тоғли Қорабоғдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилдилар

Арманистон томони ташаббуси билан Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
INTERFAX.RU” хабарига кўра, бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълумот тарқатган.
«Тоғли Қорабоғдаги кескинлашган вазият муҳокама қилинди. Суҳбатда, энг асосийси, ҳозир ўт очишни тўхтатиш бўйича чора кўриш муҳимлиги таъкидланди», дейилади маълумотномада.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тоғли Қорабоғдаги вазиятни Арманистон, Озарбайжон ва Беларус ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама қилганди.
Якшанба куни Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдўған Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, мазкур масалада Бокуга исталган ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини айтганди.

 

ЎзА