АҚШ Президенти: "Озарбайжон–Арманистон муносабатининг кескинлашиши олди олинади"

АҚШ Тоғли Қорабоғдаги воқеаларни синчковлик билан кузатиб бормоқда, деди АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда.
Унинг сўзларига қараганда, «Вазиятнинг кескинлашувини олдини олишга ҳаракат қилинади».
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғнинг Арманистон билан чегара ҳудудида отишмалар содир бўлганини маълум қилганди.
Маҳкама маълумотига кўра, тинч аҳоли вакиллари орасидан ҳам қурбонлар бор.
Ўз навбатида, Арманистон мудофаа вазирлиги Қорабоғга ҳаво ҳужуми уюштирилганини ва Озарбайжоннинг икки вертолёти ва учта учувчисиз учар аппарати уриб туширилганини ҳақида хабар тарқатганди.

 

ЎзА