Яратилган шароит иш унумдорлигини оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Шўманай ва Чимбой туманлари фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлди.
Шўманай туманидаги «Бегжап», «Бирлешик», «Мамий», «Қарабайли», «Ағжап» овул фуқаролар йиғинларидаги бир қатор фермер хўжаликларида ҳолатларни ўрганган ишчи гуруҳ аъзолари пахта йиғим-терими мавсуми юқори ташкилотчилик билан олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлишди. Туманда биринчилардан бўлиб пахта хомашёсининг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1200 сӱмдан тўлаш йўлга қўйилган. Дала бошида иссиқ овқат, ичимлик суви, овқатланиш учун махсус жойлар билан таъминланган. Туман маданият бўлими ташаббуси билан ҳар куни теримчилар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
– Тумандаги ишсиз хотин-қизлар мавсумий иш билан банд, – дейди «Қарабайли инвест» фермер хўжалигида шартнома асосида теримчилик қилаётган Сапаргул Турсинбаева. – Терим пулларини ҳар куни бериб турибди. Килограммига 1200 сўмдан беришяпти. Кеча 130 килограмм пахта тердим. Бугун ҳам шунга яраша меҳнат қиляпмиз. Фермер хўжалиги раҳбаридан миннатдормиз.
photo_2020-09-28_12-59-10.jpg
Республика ишчи гуруҳи аъзолари Чимбой туманига ҳам ташриф буюрди. Бу ерда теримчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди.
«Жақсилиқ», «Абдижамол бобо», «Бойнияз Қидирниязов» фермер хўжаликлари далаларида теримчилар билан суҳбатда терим мавсуми бошлангандан буён ҳар куни санитария ходимлари теримчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб турганлиги, зарур бўлган барча шароитлар яратилганлигини таъкидлашди.
– Терим пулларини вақтида оляпмиз, – дейди илғор теримчилардан бири А.Халмуратова. Меҳнат шартномалари тузилган. Ҳар куни 130-150 килограмм пахта тераман. Фермер дала бошида иссиқ овқат ва ичимлик суви билан таъминлаб қўйибди,
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Қонликўл, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари бўлди.
Улар Қонликўл туманидаги «Арзимбет қум» овул фуқаролар йиғинидаги «Дарёбой Қақсабин», «Садулла Қонликӱл», «Наврўз» овул фуқаролар йиғинидаги «Ойгул Данияр қизи», Қўнғирот тумани «Хоразм» овул фуқаролар йиғинидаги «Агромилк Қўнғирот», «Меҳнатобод» овул фуқаролар йиғинидаги «Қӱнарбай», шунингдек, Қораўзак туманидаги «Бердақ» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қораӱзакли Ботирбай», «Амирбай ота», Сабир Камалов овули фуқаролар йиғинидаги «Давлат-1», Тахтакўпир тумани «Тахтакўпир» овул фуқаролар йиғинидаги «Қаҳрамон Тахта», «Жарилқасин Сахан», «Қораӱй» овул фуқаролар йиғиндаги «Жамал-39» фермер хўжаликлари далаларида теримчилар билан суҳбатлашди.
Фермер хўжаликларида ҳолатларни ўрганган ишчи гуруҳ аъзолари пахта йиғим-терими мавсуми юқори ташкилотчилик билан олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлишди.
Ўрганиш давомида фермер хўжаликлар томонидан пахта теримчиларга 1 килограмм пахта учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 200 сўм пул маблағи қўшиб тўланаётганлиги аниқланди. Дала бошида иссиқ овқат, ичимлик суви, овқатланиш учун махсус жойлар билан таъминланган. Туманлардаги маданият бўлимлари ташаббуси билан ҳар куни фермер хўжаликлари далаларида меҳнат қилаётган теримчилар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
Узоқ жойдан келадиганлар қатнови учун қўйилган автобусга чиқишдан олдин санитария-эпидемиология марказлари мутахассислари томонидан теримчиларнинг соғлиги текширувдан ўтказилмоқда. Туманларда мутасадди ташкилотлар томонидан илғор теримчиларга совғалар топширилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА