Пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошланганидан хабардорсиз.
Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.
Хусусан, 7 сентябр куни мамлакатимизда 431 та (4,3 фоиз) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 минг 560 та (25,6 фоиз), 21 сентябрда 4 минг 379 та (43,9 фоиз) мактаб иш бошлади.
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар 76,3 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 7 минг 620 тани ташкил қилди.
Мактаб фаолияти тикланмаган ёки онлайн ўқиш истагини билдирган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.
ЎзА