"Катта йигирматалик" нинг навбатдаги саммити 21-22 ноябрь кунлари ўтказилади

Саудия Арабистони раислигидаги «Катта йигирматалик» саммити (G20) 21-22 ноябрь кунларида ўтказилади.
Аъзо мамлакатларнинг қўшма баёнотига қараганда, тадбир коронавирус пандемияси шароитида онлайн-форматда бўлиб ўтади.
Саммитнинг асосий мавзулари сифатида инсон ҳаётини сақлаш ва иқтисодий тикланиш, шунингдек, коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари каби масалалар кўриб чиқилади.
«Катта йигирматалик» гуруҳи баёнотига кўра, бу борада дори-дармон ва вакциналар учун умумий ҳисобда 21 миллиард доллар йўналтирилган.
Бундан ташқари, «йигирматалик» мамлакатлари томонидан жаҳон иқтисоди тикланиши учун 11 триллион доллар ажратилган ва махсус дастур ишга туширилган.

 

ЎзА