Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсатини белгилашда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришда ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Маълумки, Марказий Осиё минтақаси дунёнинг етакчи давлатлари манфаатлари кесишадиган чорраҳада жойлашган, бу эса улардан кучлар мувозанатини сақлаш учун янада мослашувчан, дўстона ва мақсадли сиёсат юритилишини тақозо қилади.
Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги иштироки ва у томондан илгари сурилган ташаббуслар нафақат мамлакатн, балки минтақанинг келгуси ривожланишини белгилаб беради. Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги интеграция жараёнлари 2016 йилда Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан сўнг кучайиб кетди ва жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Давлат раҳбари изчиллик билан Марказий Осиё минтақаси дуч келаётган долзарб масалалар ва муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда. Улар орасида Орол инқирози энг долзарб бўлиб, ушбу муаммо ечими минтақа давлатларининг экотизими учун муҳим аҳамият касб этади.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йили БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил қилинди ва унинг фаолиятига 26,1 миллион долларлик донорлик маблағлари жалб қилинди. 2020 йилда 200 миллион долларлик қарз ва грант маблағлари йўналтирилиши кутилмоқда. Фонд томонидан биринчи босқичда 2 та лойиҳа молияланган.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф қилди. Бизнингча, ушбу таклиф нафақат минтақа давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, айни пайтда Марказий ва Жанубий Осиёни Европа мамлакатлари билан боғловчи логистика марказига айланиш мақсадига йўналтирилган.
Айни пайтда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи ҳам долзарб. Ўзбекистон Афғонистон заминида тинчлик ўрнатиш мақсадида БМТ ва манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширмоқда. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Афғонистон бўйича ҳамкорликнинг янги шаклини яратиш – БМТ ҳузурида Афғонистон бўйича доимий фаолият юритувчи қўмита ташкил қилишни таклиф этди.
Шубҳасиз, Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, Евросиё савдо-иқтисодий ва транспорт ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасидаги ташаббуслари БМТ томонидан қўллаб-қувватланади. Уларнинг амалга оширилиши яқин келажакда халқаро муносабатларга жиддий ижобий ўзгаришлар киритиш имконини беради ва жаҳон савдо бозорларининг ўзаро алоқаларини таъминлайди.
Магди Заъбал,
Заказик университети профессори,
Миср – Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси
Владимир Воронков,
БМТ Бош котиби ўринбосари,
Аксилтеррор бошқармаси бошлиғи
ЎзА