Россия АҚШга халқаро ахборот хавфсизлигига доир ҳамкорлик дастурини маъқуллашни таклиф қилди

Россия Президенти Владимир Путин Оқ уйга халқаро ахборот хавфсизлигига доир комплекс чора-тадбирлар бўйича россия-америка ҳамкорлигини тиклашни таклиф қилди.
“REGNUM” хабарида айтилишича, давлат раҳбарининг мазкур баёноти Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Шу муносабат билан биз АҚШга мазкур соҳадаги ҳамкорлик бўйича кенг қамровли дастурни маъқуллашни таклиф қиламиз», дейилади баёнотда.
Бунинг учун ахборот майдонида содир бўлувчи кўнгилсизликларни бартараф этиш бўйича келишувни ишлаб чиқилиши ва имзоланиши лозим бўлади.
«Биз АҚШни халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича профессионал мулоқотни бошлашга чақирамиз, бу мулоқотни сиёсий қарашларимиздаги зиддиятнинг қурбонига айлантирмаслигимиз лозим», дейилади президент баёнотида.

 

ЎзА