Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро баённомага қўшилди

Қозоғистон иштирокчи-давлатлар ўз юрисдикциялари доирасида ўлим жазосини бекор қилишни кўзда тутувчи протоколга қўшилди.

Қозоғистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, БМТ бош қароргоҳида Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғайрат Умаров Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи факультатив протоколини имзолади.Ҳужжат ўлим жазосини бекор қилиш ва уруш вақтида ҳарбий жиноятлар учун уни қўллашни тақиқлайди.

Қозоғистонда 2003 йилда ўлим жазосига мораторий жорий этилган. Мамлакатда терроризм ва ҳарбий жиноятлар учун ўлим жазоси сақлаб қолинган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор ҳукуматга мурожаат қилиб ўлим жазосини тўлалигича бекор қилишга чақирган эди.

2019 йил декабрида президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташқи ишлар вазирлигига мазкур факультатив протоколга қўшилиш жараёнларини бошлаш юзасидан топшириқ берган эди.

 

ЎзА