2020 йилнинг 14 октябрь куни “Каспий денгизи ва Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” VII халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб маълум қилди АЖ матбуот хизмати.
Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси ва бевосита иштирокида ташкил этиладиган мазкур халқаро анжуман минтақадаги нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноатида нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда акциядорлик жамияти фаолияти ва ўз навбатида соҳани ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашни такомиллаштириш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг ўз олдига қўйган улкан вазифалардан бири – углеводородларни юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларга самарали монетизация қилиш ва Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги ва иқтисодиётини ривожлантиришдан иборатдир.
Айни мақсадлар сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2019–2025 йиллар давомида умумий қиймати 30,7 миллиард долларлик 17 тадан ортиқ лойиҳани амалга ошириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.
Ушбу конференцияда соҳани рақамлаштириш ва автоматлаштириш йўналишларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар фаолиятида янгича йўналиш қўлланаётгани ва улардаги ютуқ ва тажрибалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилади.
ЎзА