Нукус шаҳридаги “Таслақ” маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида янги 53-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

“Уй-жой қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий архитектура услубида барпо этилган икки қаватли бино 385 ўринга мўлжалланган.
– Муассасада болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун кенг имкониятлар яратилди, – дейди муассаса мудираси Раъно Уразимова. – Гуруҳ хоналари зарур ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ва янги мебеллар билан жиҳозланган. Турли аттракционлар ўрнатилган ўйин майдончалари, мусиқа ва спорт заллари болаларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтиши учун хизмат қилади.
3.jpg
5.jpg
6.jpg
7.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА