Месси билан футбол тарихидаги энг қиммат шартнома имзоланиши мумкин

Жаҳондаги энг кучли футбол клублардан бири бўлган Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг трансферини инкор этмаслигини маълум қилди.
Месси Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига ўтиш нархи “The Mirror”да келтирилган. Маълумотда айтилишича, “Барселона” аргентиналик футболчини рекорд даражадаги 280 миллион евро эвазига қўйиб юборади, шундан 135 миллионини “Барселона” нақд кўринишда олиш ниятида. Мазкур келишув амалга ошса футбол тарихидаги энг қиммат шартнома бўлиб қолади.
Аввалроқ ўйинчи клубни тарк этишга қарор қилгани, унинг жамоа билан шартномаси муддати эса келгуси йилнинг ёзигача экани маълум қилинганди.

 

ЎзА