«Ўзбeкистон-АҚШ-Афғонистон» шакли доирасида хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

«Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши видеоконференцалоқа орқали ўтказилди.

Тадбирда қуйи қўмита ҳамраислари – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Салимжон Ҳусанов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, Мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Томас Крочи, Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Салом Шоҳ Иброҳимий, Афғонистон Миллий мудофаа вазири ўринбосари Абдулҳай Рауф, шунингдек, уч давлат мутасадди вазирлик, идоралари вакиллари иштирок этди.Томонлар жорий эпидемиологик ҳолат юзасидан фикр алмашдилар, коронавирус инфекциясининг минтақавий ва глобал хавфсизликка салбий таъсирини муҳокама қилдилар. СОVID-19 оқибатларини бартараф этиш учун кучларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.Наркотрафик ва терроризмга қарши кураш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.“Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” кун тартиби бўйича муносабатларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга нисбатан куч ишлатилиши ҳамда хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда қўшма кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

ЎзА