Дунёдаги энг йирик ГЭС иш бошлади

377

Хитой шимолидаги Хэбэй музофоти Чэндэ туманида “Фэннин” сув электр станцияси ўтган йилнинг охирги – 31 декабрь куни тўлиқ қувват билан фаолият кўрсата бошлади. Ушбу иншоот ер юзидаги энг йирик насосли электр станцияси ҳисобланади

Хитойнинг “China Daily” газетаси хабарида айтилишича, мажмуанинг умумий қуввати 3,6 миллион киловатт, йиллик энергия ишлаб чиқариш мифдори 6,6 миллиард киловатт-соатдан ошади. Мазкур аккумулятор қарийб 2,6 миллион хонадонга бир йил давомида ток етказиб бера олади.

Объект қурилиши расман 2013 йил бошланган эди.