Оролбўйи аҳолиси М.Ерниязов билан видолашди

Оролбўйи аҳолиси атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов билан видолашмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва ўқув юртлари, кенг жамоатчилик вакиллари марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтириб, сурати тагига гуллар қўйди. Оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди.
М.Ерниязов қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳиятини, бой билим ва тажрибасини юртимиз равнақи йўлида ишга солиб, Қорақалпоғистон Республикасининг ривожида улкан ҳисса қўшди. Барча соҳаларда замон талабига мос ислоҳотларни амалга оширди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, у қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди.
Муса Тажетдиновичнинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилди.
Халқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси барчамизнинг қалбимизда доимо сақланиб қолади.
photo_2020-08-02_14-21-31.jpg
photo_2020-08-02_14-21-33.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА