Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:
врачларга – 5 млн сўм;
ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.
Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

 

ЎзА