Оролбўйи минтақасининг барча ҳудудларида бўлгани каби Нукус шаҳрида ҳам кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Марказий кўчалар бўйлаб замонавий архитектура услубида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойлар, муҳташам иншоотлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.
Пиржан Сейтов кўчасида қад ростлаётган Нукус давлат педагогика институтининг янги биноси қурилишида “Жайҳун универсал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари жонбозлик кўрсатмоқда.
Айни пайтда институт биносининг бир нечта корпусида 100 га яқин қурувчи карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ғишт териш, сувоқ, электро монтаж, деразаларни ўрнатиш, темир-бетон ишларини бажариш билан банд.
Янги бино келаси 2021 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА