TAF реклама фестивали онлайн тартибда бўлиб ўтади

5-7 август кунлари TAF!Anti crisis Иккинчи Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Миллий маркетинг маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Миллий маркетинг марказидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилги фестиваль карантин туфайли YouTube нинг MAKON ANTI CRISIS каналида 20:00 дан 23:00 гача онлайн тартибда бўлиб ўтади.
Фестивалда жаҳондаги етакчи брендлар билан ишлайдиган ва халқаро фестивалларда энг юқори мукофотларга сазовор бўлган Россия, Украина ва Қозоғистондан реклама соҳасидаги 16 нафар эксперт иштирок этади.
Жорий йилда фестиваль дастурига TAF! ANTI CRISIS халқаро танлови ва Иккинчи халқаро реклама конференцияси ҳам киритилди.
TAF! ANTI CRISIS танлови ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими 7 август куни бўлиб ўтади. Реклама ва маркетинг соҳасидаги 8 нафар хорижий ва 4 нафар маҳаллий вакиллардан иборат ҳайъат аъзолари танлов ғолиблари ва совриндорларини 24 та номинация ва 4 та даража бўйича аниқлайди.

 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА