Коронавирусдан вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни қаердан олиш мумкин?

Коронавирусдан вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни қаердан олсак бўлади? Ушбу саволга Санитария – эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
«Бу каби маълумотларни айнан коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади.
Аслида касалликка чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланиб, ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга бўлган ташкилот вакили бўлсангиз, у ҳолда бу каби муассасаларга расман мурожаат қилишингиз мумкин», дейди Отабеков.

 

ЎзА