Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Мадад» – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.
Ташкилотга ижрочи директор ўринбосари; «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимга муносиб номзод танлов асосида ишга қабул қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий юридик маълумот (қўшимча АКТ соҳасида маълумотга эга бўлганларга устунлик берилади); юридик соҳада 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи, шунингдек, ахборот портали (веб-сайти)ни ишлаб чиқиш, юритиш ва янгилаш соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлиш;давлат тили ва рус тилини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш устунлик беради); «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш малакаси ва тажрибасига эга бўлиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича миллий ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш, таклифлар ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш; ижтимоий тармоқлар (Facebook, Telegram ва бошқалар) билан ишлаш тажрибаси ва амалиётига эга бўлиш (янгиликлар ва блок постлар тайёрлаш, турли материалларни жойлаштириш).
Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя: ойлик иш ҳақи – 7 – 8 миллион сўм; расмий байрамлар учун мукофот пуллари; бир марталик моддий ёрдам пули; чет элларга хизмат сафарлари ва амалиётга бориш имконияти.
Мурожаат учун: Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўзлари ҳақидаги маълумотномани (объективка, яқин қариндошлар тўғрисидаги маълумот) info@madadnnt.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим.
Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари кўрсатилиши керак.