Отабеков: Ўзбекистонда коронавирусга чалинган, тузалган, ўлганлар сони яширилмаяпти

Нима сабабдан охирги пайтларда вафот этганларнинг сони ёзилмаяпти. Аввал ўлганларнинг умумий сонига қўшиб бирдан айтиларди? Ушбу саволга Санитария – эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
«Бугунги кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, даволанаётганлар, тузалганлар сони, карантинга олинганлар сони ва касаллик оқибатида рўй берган ўлим ҳолатларини умумий ҳамда вилоятлар кесимида яширилмай аниқ маълумотлар асосида бериб борилмоқда», дейди Отабеков.
photo_2020-07-23_16-01-59.jpg

 

ЎзА