15 кунлик иш учун 15 миллион сўмгача маош таклиф қилинмоқда​

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Мaslahat.uz» гуруҳи фойдаланувчиси Баҳодир Бобоев томонидан пост жойлаштирилди. Унда қуйидагича маълумот келтирилган:

«15 кунлик иш учун 5 000 000 дан 15 000 000 сўмгача маош таклиф қилинмоқдаБарча учун!!!

#Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да коронавирус хасталигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли Тақсимлаш маркази ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга жалб қилиниши маълум қилинди.

Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:

врачларга 15 000 000 сўм;
ҳамшираларга 10 000 000 сўм;
кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм;
кўнгиллиларга 5 000 000 сўм
кунлик тартибда иш ҳақи тўланади.

Иш вақти 12 соатдан иборат бўлиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.

Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

Мурожаат учун: 71 210 02 02, 71 210 02 31″

photo_2020-07-23_05-30-55.jpg

Мазкур xабарга юртдошларимиз шахсий фикрларини билдиришди.

Раъно Раҳмонова:
– «Медсестра» дипломим бор, университетда ўқидим, уч йил мактабда ишладим. Борсамми деб уйланиб қолдим мен ҳам. Тўғриси, бу дард Аллоҳни берган синови, бари бир ҳамма бунга чалиниб ўтади, буни тўхтатишга анча вақт кетади. Шунинг учун кўнглимда қўрқув йўқ. Бориб ишласамми, аввало Худо. Уйда ҳеч кимга айтишни хам истамайман.

Моҳира Ғанихонзода:
– Борамиз шу касалликдан қутилиш учун. Пул тўламаса ҳам бориш керак.

Мафтуна Буронова:
– Ман бораман деб телефон қилдим, фақат Тошкент вилояти ва шаҳри деди. Эълонда эса бутун Ўзбекистон дейилган.

Наргиза Ҳакимова:
– Мен ҳамшира эмасман , лекин уколларнинг ҳаммасини қилишни биламан. Савоб учун бораман.

Абдуғаффор Шукуров:
– Бу реклама. Айтилган пулларни беришмайди бари бир.

Қаҳрамон Одилов:
– Бизни ўзбеклар ишни умуман ўйламайди. Фақат пули кўзига кўринади. У ерга боргандан кейин охиригача ишлаш керак бўлади. Орқага йўл юқ. Шуни ҳам ҳисобга олиб боринглар.

Аброр Олимжонов:
– Мен ишладим карантинда ваъда қилинган пул берилмади. Қайтиб умуман бормайман беришмайди бари бир. Қоғозда у фақат.

Баҳодир Эгамбердиев:
-Агар шу ҳақиқат бўлса энди тўғри йўлдасизлар, раҳмат. Шундай ҳар соҳада иш юритсанглар, халқни ишончини тиклайсизлар. Бардам бўлинглар.

Дилафруз Расулова:
– Ҳамма уйида тез тез қўл ювиб қариндошлар билан борди-келдини тўхтатиб туринглар. Вақтинча ҳеч кимни уйингизга киритманг, хафа бўлишсаям кеманглар, кирманглар деб айтинглар. Аллоҳ ҳаммани ўз паноҳида асрасин. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади Иншааллоҳ.

Фурқат Пардаев:
– Кўринмас душманга қарши уруш кетаяпти. Ватанпарвар фидойилар бўлса ўзини кўрсатиш вақти келди. Шифохоналарга «волонтёрлар» яъни кўнгиллилар жуда керак. Бориб яқинларингизга ёрдам беринглар кўнглини кўтариш ҳам ижобий натижа беради.

Ҳамжиҳатлик асосий қуролимиз! Карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, айни синовли кунларда бирлашишимиз, беморларга далда бўлишимиз билан бу офатдан тезроқ халос бўлишимиз мумкин.

Манижа Баҳриева,
журналист

 

ЎзА