«Tez yordam» ​лойиҳаси: «Гидроксихлорохин» ўлим хавфини оширадими?

«Гидроксихлорохин» дори препаратининг коронавирус касаллигини даволашда самараси, ўлим хавфини ошириш борасидаги гап-сўзлар қанчалик тўғри?
Milliy телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:
– Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди, – дейди К.Ёдгорова. – Шунда хлорохин, гидроксихлорохин, азитрамитсин кабиларни қўллаш бошланди. Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди. Мамлакатимизда 13 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланди. Аммо уйда даволанаётган беморларга тарқатиладиган дорилар тўпламига киритилганича қолмоқда. Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари – ССВ тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт. Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади.

 

ЎзА