Қабул-2020: тест имтиҳонлари сентябрь ойида ҳам бўлиши мумкин

Бу ҳақда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.
 Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган – деди Б.Ражабов. –Ттест синовлари карантин чекловлари бекор қилингач ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор килинса, 1 сентябрдан кейин бўлади.
Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Абитуриентлар сони кўплиги боис, тест ўтказилиши керак бўлган бинолар аниқланмоқда. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.
Карантин талаблари юмшатилгач, Давлат комиссияси қарори билан тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ.

 

ЎзА