Россиядаги талабалар юртимизга олиб келинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри орқали 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.
 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотлари ҳақидаги фикрларини эълон қиламиз.

photo_2020-07-22_02-14-53.jpg
photo_2020-07-22_02-14-44.jpg

 

Хуршид Қодиров, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА