Россиядаги тўғридан-тўғри инвестициялар фондининг (РТИФ) маълум қилишича, коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилаётган вакцина ёз охирларида кузнинг бошларида тасдиқланади.
Мазкур фонд раҳбари Кирилл Дмитриевнинг «Россия 1» каналига маълум қилишича, ҳозир Гамалея институтида вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида фаол иш олиб борилмоқда.
Дмитриев шунингдек, COVID-19 қарши муолажада қўлланиладиган Россиянинг «Авифавир» ва Американинг «Ремдесивир» дориларини солиштирди. Унинг айтишича, Россияда ишлаб чиқарилган препарат «Ремдесивир»дан самаралироқ ҳамда арзон ҳам, қолаверса у инъекция учун ампула шаклида эмас, балки таблетка кўринишида етказиб берилади.
Хабарда айтилишича, коронавирусга қарши вакцина ҳозир Россия мудофаа вазирлигига қарашли Бурденко номидаги госпиталда ҳамда Сеченовск тиббиёт университетида кўнгиллиларда синаб кўрилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, вакцинанинг клиник синови ниҳоясига етмоқда. 15 июлда шифокорлар кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига жавоб беради. Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, уларнинг аҳволи ҳозир яхши, «соғлиғидан шикояти йўқ, салбий реакция ёки кўнгилсиз ҳолатлар кўзга ташланмаган».
ЎзА