Швециялик олимлар болаларнинг коронавирусга чалиниши эҳтимолида эътибор берилиши муҳим бўлган белгиларга аниқлик киритишди.
“РБК-Украина” хабарида қайд этилишича, юқори ҳарорат, йўтал ва тумов, айрим ҳолларда ошқозон-ичак соҳасида бузилишлар – инфекциянинг одатий намоён бўлиши ҳисобланади.
Лекин булардан ташқари бир қадар ҳалокатли белгилар ҳам кузатилиши мумкинки, бунда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Булар – нафас олиш қийинлашуви, лоҳаслик ва сув ичиш истагининг йўқолиши кабилар.
Мутахассисларнинг фикрича, “COVID-19” болаларда, одатда, симптомларсиз, 96 фоизга енгил шаклда кечади. Лекин шунга қарамай, болаларга алоҳида эътибор бериш талаб қилинади.
ЎзА