Томорқа – даромад манбаи

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги“Тўлқин” овул фуқаролар йиғиниҳудудида 1428 хонадан бўлиб, уларда 7 минг 810 аҳоли яшайди. Ҳудуд аҳолиси ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, оила бюджетига мўмай даромад келтирмоқда.
Айни кунларда аҳолининг 277 гектартоморқа ерларидабир нечта турдаги сабзавот, полиз экинлари ва сархил мевалар бирин-кетин пишиб етилмоқда.Мазкур овулда яшовчи Илҳом Мухторов, Комилжон Жумамуратов, Қуролбой Йўлдошов, Саъдулла Матназаров, Фарҳод Бобониёзов, Рустам Абдураҳмонов, Фарҳод Отажоновлар оиласининг томорқачиликда яратган мактаби кўпчиликка намуна бўлмоқда.
photo_2020-07-06_18-47-32.jpg
photo_2020-07-06_18-47-33.jpg
– Томорқамиздаги 3,2 сотихли иссиқхонада кўчат, помидор ва бодринг етиштириш билан шуғулланамиз, – дейди томорқа ер эгаси Илҳом Мухторов. – Оиламиз ҳар йили иссиқхонадан ўртача 8-10 миллион сўмга яқин даромад олмоқда. Шу кунларда помидор ва бодринг ҳосилини пешма-пеш бозорга етказиб беряпмиз. Шунингдек, ҳудудимиздаги экин майдонларидан ижарага 5 гектар ер олиб, қовун ва тарвуз етиштиряпмиз.
Туман ҳокимлиги ва овул фуқаролар йиғини мутасадди вакиллари томонидан баҳорги экин экиш мавсумида аҳолига томорқачиликни юритиш, кўчат етказиб бериш, шунингдек, кам таъминланган оилаларга ерларини шудгор қилиш, экишга тайёрлаш ишларида зарур ёрдам кўрсатилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА