Кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 01:08да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани «Тонг» маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8- қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:15 атрофида етиб борган. Соат 01:43 да ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар, қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

 

ЎзА