Сергей Викторович Лавровни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқларимиз ўртасида дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Викторович Лавров “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси
           Президенти                                                                     Ш.Мирзиёев

 

ЎзА