Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 5 март куни Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва “VEON” компаниялари гуруҳи бош ижро этувчи директори Каан Терзиўғлу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда “VEON” компаниялари гуруҳи маслаҳатчиси Борис Тадич ҳам иштирок этди.Мулоқот давомида мамлакатимиз телекоммуникация тармоғида қонун ҳужжатларини қўллаш ҳолати ва амалиёти, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини эркинлаштириш хусусида фикр алмашилди.2020 йил Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатимизда эркин тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди.“VEON” компаниялари гуруҳи вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, интернет тармоғидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, мобиль алоқа ва бошқа телекоммуникация хизматлари сифатини оширишга қаратилган инвестиция лойиҳаларида ўз иштирокини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

ЎзА