Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани, евронинг эса қимматлашгани қайд этилди.
photo5375480510060539384.jpg
1 АҚШ доллари 9 526 сўм 28 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашган.
1 евро 10 329 сўм 35 тийин қийматда баҳоланиб, 10 сўмга қимматлашган.
1 рубль эса 148 сўм 82 тийинга тенглашиб, 1 сўм 25 тийинга қимматлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

ЎзА