Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасига янги раҳбари тайинланди

Президент администрациясининг 2020 йил 13 февралдаги фармойишига асосан Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига Салауатдин Худайбергенов тайинланди.
Бунга қадар Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Атажанов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турибди.
Маълумот учун Салауатдин Худайбергеновга қадар Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимида Хакимбай Аширович Халимов ишлаб келаётган эди. У ўз аризасига кўра 2019 йилнинг август ойида Халқ қабулхонаси раҳбарилигидан кетган.

 

Е.ҚАНОАТОВ, ЎзА