“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 апрелга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
* Олий Мажлис Сенатининг давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориш механизмини белгилаш;
* Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;
* ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар — Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги.
ЎзА