Испаниялик актриса ва режиссёр Нереа Баррос ҳамда унинг ижодий жамоаси Орол денгизи ва сув қадри тўғрисида қисқа метражли ҳужжатли фильмни тасвирга олмоқда.
New Muynak city телеграм каналининг хабар беришича, Нереа Баррос фильмлари орасида “Male Faith”, “El Principe District”, “Threads of Fate” ва бошқа фильмлари машҳурликка эришган.
New Muynak city телеграм каналининг хабар беришича, Нереа Баррос фильмлари орасида “Male Faith”, “El Principe District”, “Threads of Fate” ва бошқа фильмлари машҳурликка эришган.
“Хотиралар” деб номланган ушбу фильмда бош қаҳрамон қари балиқчи бўлиб, у кичкина набирасига ҳозирги кенг саҳроликлар ўрнида бир пайтлари Орол деб номланувчи денгиз бўлганлигини ва шу вақтлардаги воқеаларни қалбидаги туйғулари билан тасвирлаб беради.
Фильмнинг сюжетида қаҳрамоннинг Орол денгизи сувлари аввалги қирғоқларига қайтишига ишончи ва умидини ҳис қилиш мумкин.
Е.Қаноатов, ЎзА