Дзюдочиларимиз Парижда шоҳсупага кўтарилди

Парижда дзюдо бўйича “Катта дубулға“ туркумига кирувчи мусобақада дунёнинг 120 га яқин мамлакатидан келган 700 нафарга яқин полвон 14 вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
81 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Шарофиддин Болтабоев финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа Шарофиддин “Катта дубулға“ турнирларидаги илк медал ҳамда Токио Олимпиадаси сари 700 рейтинг очкосига эга бўлди.
Шунингдек, 73 кг. вазн тоифасида иштирок этган яна бир полвонимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев медал учун ўтган беллашувда туркиялик Билол Чилоғлуни 10 сонияда мағлубиятга учратди ва Олимпия ўйинларининг 500 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси Париж “Катта дубулға“ туркумига кирувчи мусобақани 1 тадан кумуш ва бронза медалини жамғарган ҳолда якунлади.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА