Қўнғирот туманига ҳоким тайинланди

Халмуратов Қаллибек Жолдасбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 
Қ.Халмуратов ўтган йиллар давомида Қораўзак тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича секретариати бошлиғи вазифасини бажарувчи, Кегейли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш стратегиялари масалалари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, давлат Солиқ бошқармасининг бошлиғи ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган
Қўнғирот туманини шу кунгача Бердақ Сапаров бошқариб келаётган эди.

 

ЎзА