Унда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Таъкидланганидек, сайловлар давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш институти сифатида жамият ҳаётида тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Кэролин Лэмм илгари ҳам Ўзбекистондаги сайлов кампанияларини кузатгани, бу галги сайлов кампанияси очиқлиги ва шаффофлиги ортиб, сайловчиларнинг ҳам, номзодларнинг ҳам мулоқоти кенгайиб бораётгани, жамоатчиликнинг сайловларга нисбатан қизиқиши ортгани билан фарқ қилиши борасида ўз фикрларини билдирди.
Америка – Ўзбекистон савдо палатасининг раиси сифатида сўнгги йилларда Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар хорижий инвесторларнинг кафолатларини кучайтирганига ва шу тариқа хорижий давлатлар инвесторларининг мамлакатга бўлган ишончи ортиб боришига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
* * *
Содиқ Сафоев Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган ЕТТБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши бўйича маслаҳатчиси Георгий Квирикашвили билан учрашди.
Мулоқот давомида Г.Квирикашвили 2017 йил 20 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев билан Нью-Йорк шаҳридаги учрашуви, шунингдек, парламентлар даражасидаги икки томонлама ташрифларнинг фаоллашгани сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожига янгича руҳ бағишлагани хусусида фикр билдирди.
* * *
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Раҳматулла Назаров парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Канада парламенти аъзоси, Жамоалар палатасидаги “Канада –Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Зиёд Абуолтоиф билан учрашди.
Томонлар сайлов халқаро андозаларга тўла мувофиқ ҳолда ўтишига ишонч билдирди. Бу эса Ўзбекистон ўзи танлаган демократик йўлга содиқлигини яна бир бор намоён этади.
Суҳбат чоғида “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, биргаликдаги тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.