Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда, деб хабар берди Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти.
Хусусан, «Ишонч телефон»лари орқали ўтган ҳафта давомида 143, шундан бешда юридик ва 138 нафар жисмоний шахснинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.