1 ноябрдан алкоголь маҳсулотлари нархлари ошиши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгиланади.

Қарор лойиҳасига кўра, алкоголь маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

Безымянный.jpg

Лойиҳага кўра, қарор 2019 йил 1 ноябрдан кучга кириши белгиланган.

 

ЎзА