Электрон ҳукуматни жорий этиш учун хориж тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Муҳаммадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эстония э-ҳукумат Академиясига ташриф буюрди.
Мақсад – электрон ҳукуматни жорий этиш жараёнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш, давлат хизматларини такомиллаштириш ва мазкур соҳада Эстониянинг илғор тажрибаси билан алмашиниш.
photo_2019-09-03_16-26-25.jpg
Ўз ўрнида, делегация раҳбари томонидан юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими, ўтган қисқа давр мобайнида эришилган ютуқлар, соҳани ривожлантириш йўлидаги истиқболли режалар ҳақида тақдимот қилинди.
Илғор хорижий тажрибани ўрганиш — давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис, Давлат хизматлари агентлигининг ходимлари доимий равишда ўз малакаларини ошириш, ушбу жараёнда энг янги ахборот ва технологик ечимларни жорий этиш учун доимий изланишда.
photo_2019-09-03_16-26-30 (2).jpg

 

ЎзА