АҚШ Марказий қўмондонлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги кенг нишонланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Флорида штатининг Тампа шаҳрида жойлашган АҚШ Марказий қўмондонлигида расман фаолият юритаётган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Ушбу тадбирда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти ҳамда у ерда ҳамкорлик фаолиятини юритаётган 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакили подполковник Умид Аҳмедов мустақилликка эришиш учун Ўзбекистон босиб ўтган йўл ва бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар томонидан ташкил этилган ўзбек миллий таомларидан иборат байрам дастурхони барчанинг эътирофига сазовор бўлди.
Шунингдек, байрам давомида ўзбек ҳалқининг маданияти, қадриятлари, миллий либослари, жумладан, атлас, адрас, тўн, дўппи ва миллий нақшлар билан безатилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
photo_2019-09-01_17-55-18.jpg
photo_2019-09-01_17-55-31.jpg
photo_2019-09-01_17-55-44.jpg

 

ЎзА