Бугун Тошкентда энг баланд ва ёрқин мушакбозлик уюштирилади

1 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкентда мушакбозлик ўтказилади.
 
Отиладиган мушакларнинг баландлиги 350 метргача етади ва 9 дақиқа вақт мобайнида 2723 та турли ранглардаги ёғдуларни кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Халқлар дўстлиги» саройи яқинида 80 та қурилма ўрнатилган бўлиб, шоу Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан намойиш этилмоқда.
Пойтахт осмони узра ўтказиладиган мушакбозликка соат 21:00 дан бошлаб гувоҳ бўлиш мумкин.

 

ЎзА