Нукусда ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Хоразм, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳридан 8 жамоа қатнашди.

13.jpg

9.jpg
Мусобақада пойтахтлик футболчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Мезбон жамоа иккинчи ўринни эгаллади. Хоразм ва Наманган вилояти вакиллари учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича маҳоратли ўйинчилар аниқланди.

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА