Кеча 646-сонли “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:
жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).
Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган.
Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).
ЎзА