Ҳукумат қарори: Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори тасдиқланди. 
Унга кўра, 15 августдан бошлаб:
– Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи — бир литри учун 4500 сўм (4000 сўм эди);
– Дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5400 сўм (4800 сўм эди);
– ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5700 сўм (4900 сўм эди) қилиб белгиланмоқда.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифлар ва нархлар ҳам оширилмоқда.

 

ЎзА