330 миллиондан ортиқ кредит қарздорлиги ундирилди

Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2018 йил 22 кунги ижро варақасига асосан қарздор “Жалтырбас Балық” МЧЖдан ундирувчи АТБ Қишлоқ қурилиш банк ҚР минтақавий филиали фойдасига 330 млн. 466 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни эса гаров мулкига қаратиш белгиланган.
Суд қарорининг ижросини таъминлашда бўлим давлат ижрочилари томонидан жамиятга тегишли бўлган, гаровга қўйилган маъмурий бино хатланган ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига қўйилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор жамият томонидан жами 330 млн. 466 минг сўм кредит қарздорлиги жорий йилнинг 5 май куни тўлиқ ундирилган.

 

ЎзА